date
views 3 659

Коронавирусдан тузалганлар миқдори беморлар сонидан ошди

Коронавирусдан тузалганлар миқдори беморлар сонидан ошди
Фото: ССВ матбуот хизмати
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан бир йўла 24 нафар бемор буткул соғайди.
Соғайганларнинг 20 нафари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган.

Андижон вилоятида 27 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, жами 34 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда дарддан фориғ бўлганлар Андижонда 88 нафарни, Сурхондарёда эса 18 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди. 942 киши шифохоналарда даволанмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан тузалганлар миқдори беморлар сонидан ошди