03:47 / 29.04.2020
13 351

Қисқа ва маъноли ажойиб таъсирли ҳикоялар

Қисқа ва маъноли ажойиб таъсирли ҳикоялар
1. "Эслаш..."
- Битта савол берсам майлими?
- Майли.
- Айрилган вақтларимизда мени эслаб турдизми?
- Унчаликмас, эсламадим...
- Ростдан эсламадизми?
- Ростдан эсламадим.
- Бир марта ҳамми?
- Бир марта ҳам
- Ҳм... сад
- Нега қовоғингни соласан, ахир эслаш учун аввал эсдан чиқариш керак. Сени эсдан чиқариб бўларканми, жиннивой. Бошқа бу саволни берма...
––––––––––––––––––––––––––––
2. "Жавоб..."
- Катта бўлгач ким бöлишни хоҳлайсан?
- Бахтли бўлишни хоҳлайман!
- Йўқ, сен саволни тушунмадинг...
- Йўқ, сиз жавобни тушунмадиз!
––––––––––––––––––––––––––––
3. "Ўзгариш..."
- Алло!
- ...
- Алло!
- ... Салом, азизам...
- ...
- Қалайсан? Соғлиғинг яхшими? Сени жуда соғиндим.
-Унда нега қўнғироқ қилмадиз? Мен сизни кутдим...
- Мени кечир. Мен
бахтимдан қочдим.
Масъулияцизлигимдан кўп қийналдим. Ёдингдами, биз кезган хиёбонлар? Бирга қўл ушлашиб юрган дамларимиз? Сени доим катта ҳовуз олдида кутардим. Келганингда, ҳовузга термулиб, ниятлар қилардик...
- ... cрй
- Йиғлама, азизам. Кел бошидан бошлаймиз барчасини. Ёки мендан кўнглинг қолдими?
- Йўўўқ. . .
- Мендан хафамисан, кетганим учун?
- Йўўўқ. . .
- Мени энди севмай
қўйдингми?
- Йўқ ундай эмас.
- Унда кел, ўз бахтли ҳаётимизни қурамиз. Энди сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман.
-Илтимооос. . .
- Доим ёнингда бўламан, Ҳаётим...
- Мени эшитинг!
- Сенга фақат бахтли
онларни тақдим этаман. Илтимос, фақат йўқ дема. . . !
- Иложим йўқ мени.
- Нега?
- Энди кеч!
- Нима учун?
- Ҳаммаси ўзгарди...
- Нима? Ярим йилда нима ўзгарди?
- Мен турмушга чиқдим...
- ...
––––––––––––––––––––––––––––
4. "Қўнғироқ..."
- Алло...
- Алло... Бу менман...
- Ҳа ойи, тинчликми?
- Тинчлик, ўзинг яхшимисан?
- Ойи, шуни сўраш учун телефон қиляпсизми, соат неча бўлганини биласизми?
- Биламан болам, 3 бўлди...
- Билсангиз, ярим кечаси телефон қилиб, безовта қилишингиз шартмиди? Эрталаб гаплашсак ҳам бўлардику!
(Она кўзи ёшга тўлиб жавоб берди:)
- Бундан роппа-роса 30 йил олдин шу соатда сен ҳам мени безовта қилгандинг. Туғилган кунинг билан
болажоним...
––––––––––––––––––––––––––––
5. "Ўхшашлик..."
- Яхши қиз, биласизми, болаларимнинг онасига жуда ҳам ўхшаркансиз?
- Йўғэ?
- Ҳа...
- Нечта фарзандингиз бор ўзи?
- Ҳозирча, битта ҳам эмас...

Қисқа ва маъноли ажойиб таъсирли ҳикоялар

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қисқа ва маъноли ажойиб таъсирли ҳикоялар