date
views 2 550

Автомобилга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун шахсий машинада борса бўладими?

Автомобилга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун шахсий машинада борса бўладими?
29 апрелда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

- Отам эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб турилибди, суд ишлари карантин туфайли тўхтатилган дейишмоқда. Энди карантин тугагунча ҳибсда ушлаб турадими?
- Қонун ҳужжатларида жиноят ишларини карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши муносабати билан тўхтатиш назарда тутилмаган.

Дастлабки тергов ёки суриштирув тугатилганидан сўнг жиноят иши тегишли тартибда суд органларига юборилади.
Суд органлари томонидан шахсга жазо муддатини тайинлашда, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган даври, албатта, ҳисобга киритилади.

- Агар карантин муддати чўзилса автомактабларда онлайн дарс олиб бориш жорий қилиниши мумкинми?
- Бугунги кунда автотранспорт ҳайдовиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича масофавий ўқитиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас.

Лекин, зарурат туғилганда ўқитиш концепциясига асосланган ҳолда масофавий таълимнинг ўқув жараёнини таъминловчи ўқитиш методи ва услублар мажмуаси шакллантирилса, масофавий таълимни жорий этиш мумкин.

- Мен фаолиятига рухсат этилган «кимёвий тозалаш» корхонаси ёки автосервисга мижоз сифатида борсам бўладими?
- Бўлади. Фақат карантин чекловлари чораларига қатъий амал қилган ҳолда.

- Автомобилимга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш ёки таъмирлаш учун шахсий автомобилимда борсам бўладими?
- Йўқ. Карантин туфайли шахсий автомобилда ҳаракатланиш ҳанузгача чекланади.
Автомобилингиз учун нимадир сотиб олишингиз керак бўлса, етказиб бериш (доставка) хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Автомобилингизга тезкор таъмир зарур бўлса, сиз эвакуатор чақиришингиз мумкин, улар керакли жойга автомобилингизни етказишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун шахсий машинада борса бўладими?