20:30 / 29.04.2020
2 287

Бир кунда 104 бемор тузалди ва соғайганларнинг жами сони 1100га яқинлашди

Бир кунда 104 бемор тузалди ва соғайганларнинг жами сони 1100га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида яна 30 нафар беморга жавоб берилгани, бугун кун давомида жами 104 бемор соғайгани ва тузалганларнинг жами сони 1096 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 13 нафар, жами 30 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 320 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 350 нафарга етиб, юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ҳудуд бўлиб турибди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1096 нафарга етди ва даволанаётганларга нисбатан сезиларли даражада ошиб кетди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 1969 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, айни пайтда жами 865 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир кунда 104 бемор тузалди ва соғайганларнинг жами сони 1100га яқинлашди