22:52 / 29.04.2020
2 525

10 мингга яқин корхонанинг ишини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинди

10 мингга яқин корхонанинг ишини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель, чоршанба куни, пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Президент 20 апрелдаги йиғилишда вирусдан холи туман ва шаҳарларда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ берилганини таъкидлаб ўтди.

«Бунда, яна бир бор такрорлайман, шошилмасдан, пухта ўйлаб, карантин қоидаларига тўлиқ амал қиладиган корхоналар ишини тиклаш лозим», деди Шавкат Мирзиёев.
Бу борада Наманган вилоятида фаолиятини тўхтатган ёки паст қувватда ишлаётган 10 мингдан зиёд корхонадан 2854 тасининг ишини тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Яна 851 тасининг ишлашига рухсат бериш масаласи ўрганилмоқда.

Хоразм вилоятида 3350 та ишламаётган корхонадан 448 тасининг фаолияти тикланади, 409 таси бўйича ўрганиш ўтказилмоқда.
Жиззах вилоятида иш қувватини пасайтирган 6 мингдан зиёд корхонадан 534 тасининг фаолиятини тиклаш бўйича қарор қабул қилинган, 332 тасига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Тошкент вилоятида иш ҳажми кескин пасайиб кетган 14 мингта корхонадан 5399 тасининг фаолиятини тиклаш бўйича қарор қабул қилинган, 2833 таси бўйича ўрганиш давом этмоқда.

«Бугун ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ўз ҳисоботида корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича ишларни қандай ташкил этгани ва уларда карантин қоидалари тўлиқ бажарилишини шахсан кафолатлаши тўғрисида ахборот бериши керак», деган президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 10 мингга яқин корхонанинг ишини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинди