13:17 / 30.04.2020
2 689

Давлат фойдасига солиқ қарзини ундириш бўйича тизимли ишлар давом эмоқда

Давлат фойдасига солиқ қарзини ундириш бўйича тизимли ишлар давом эмоқда
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят туман, шаҳар бўлимларининг саъйи-ҳаракатлари натижасижа бюджетга солиқ қарзини ундириш бўйича ишлар жадаллашмоқда.

Биргина, Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан шаҳар ДСИнинг 28, 29-апрель кунидаги қарорларига асосан 35 та ижро ҳужжатларидан жами 901 млн. 312 минг сўм солиқ қарзи ундирилган бўлса, бюронинг Навбаҳор туман бўлими томонидан эса 29.04.2020 йилда қарздор “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖдан 254 млн. 482 минг сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилди ҳамда 25 та ижро ҳужжатларнинг ижроси амалда таъминланди.

Шу каби, бюронинг Кармана туман бўлими томонидан туман ДСИ фойдасига қарздор “UTG KERUI” ҚКдан 143 млн. сўм, Нурота туман бўлими томонидан “Ашраф” ХКдан 96 млн. 246 минг сўм, Қизилтепа туман бўлими томонидан “КАФОЛАТЛИ КУРУВЧИ НАВОИЙ” МЧЖдан 29 млн. сўм ва “КЛИНТ ФАРМ” МЧЖдан 20 млн. 35 минг сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида давлат солиқ органлари фойдасига жорий ойда 2 млрд. 564 млн. сўмлик солиқ қарзи ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат фойдасига солиқ қарзини ундириш бўйича тизимли ишлар давом эмоқда