
Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 18.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор С.Исраиловдан ундирувчи “Халқ банки” Юнусобод филиали фойдасига 239 млн. 275 минг сўм кредит қарздорлиги ва давлат фойдасига 9 млн. 571 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 20.12.2019 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куни қўзғатиш қарори қабул қилиниб тарафларга юборилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида ижро ҳужжатида келтирилган, қарздор С.Исраиловга тегишли бўлган гаровдаги Олмазор туманида жойлашган хонадон хатланиб, 20.01.2020 йил куни мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ва E-IJRO AUKSION савдога майдонига чиқарилди, савдодан тушган пул маблағларини 27.03.2020 йилдаги тўлов топшириқномасига асосан “Халқ банки” Юнусобод филиали фойдасига 239 млн. 275 минг сўм ўтказиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар