12:54 / 01.05.2020
2 007

МИБ Тўрақўрғонда солиқ фойдасига 4 млрд сўм ундирди

МИБ Тўрақўрғонда солиқ фойдасига 4 млрд сўм ундирди
Мажбурий ижро бюросининг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида “Тўрақўрғон иссиқлик электр энергия станцияси” УК дан 4 млрд сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, давлат ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунинг 23 ва 86-моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Шундан сўнг қарор нусхаси тарафларга юборилиб, корхонага ижро ҳужжати талабини бажариш учун муддат берилган.

Асосийси, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишлиги автотранспорт воситалари хатлангандан сўнг, қарздор корхонаси солиқ қарздорлиги бартараф этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Тўрақўрғонда солиқ фойдасига 4 млрд сўм ундирди