
1 май куни Марказий сайлов комиссиясининг онлайн тарздаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва комиссия аъзолари иштирок этди.
Онлайн тарзда олиб борилган йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ў.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ўктам Исоевич Барноев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги ПФ-5949-сон Фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланганлиги муносабати билан ҳамда ўзининг берган ёзма аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар