
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 11 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 1 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2086 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун жами 47та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 79 бемор соғайди.
Айни вақтгача 1212 киши касалликдан соғайган, бу Ўзбекистонда қайд этилган беморларнинг 58 фоизи деганидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар