date
views 3 291

Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган

Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган
Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга ҳали рухсат берилгани йўқ, улар фақат етказиб бериш хизматларини кўрсатиши мумкин, бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилган.

Тошкент шаҳар ЙҲХББ томонидан тақдим этилган видеолавҳада ҳам такси ҳайдовчиларига ҳали йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат этилмагани, шунга қарамай айримлар ушбу чекловга риоя қилмасдан йўловчи билан ҳаракатланаётгани қайд этилган.

ЙПХ инспектори Акбар Ҳакимовнинг айтишича 30 апрель куни Тошкент шаҳрида Nexia русумли машина ҳайдовчиси тўхтатилганда унинг автомобилида йўловчи ҳам борлиги аниқланган. Ҳайдовчи етказиб бериш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳужжатларга эга бўлган, бироқ салонда йўловчининг борлиги карантин қоидалари бузилганини англатади.

Видеода ҳайдовчи салондаги йигитнинг «мазаси бўлмагани» илтимос қилгани учун уни манзилига элтиб қўйишга рози бўлганини айтади. Йўловчи ҳам таксини «Яндекс» иловаси орқали чақиргани, ўзининг ишга бориб келишга ҳужжати борлиги, ҳайдовчидан илтимос қилиб, унинг машинасига ўтирганлигини тан олган.

30 апрелдан карантин чекловларини юмшатиш ҳақидаги Республика махсус комиссиясининг қарорида соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар шахсий ва хизмат автотранспорт воситасида йўловчи билан бирга ҳаракатланишга рухсат этилиши белгилаб қўйилган. 30 апрель куни МyТахi ҳамда «Яндекс.Такси» компаниялари ҳам йўловчи ташиш фаолияти йўлга қўйилганини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган