Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони ошди

Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони ошди
Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 13 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятида. Уларнинг 6 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган.

Қолган 7 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 9 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 380 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 393 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1242 нафарни ташкил этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар