
Нима учун ҳалигача “Сардоба” сув омборидаги фалокат бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилмаяпти?
Бунинг сабаби ҳали жиноят иши қўзғатилмаганлигидами ёки иш очилгану ҳали хабар беришга улгурилмадими?
Қоида бўйича, бунақа вазиятларда прокуратура ўша заҳоти жиноят иши очиши керак. Айни муайян бир шахсларга эмас, умумий ҳолатга нисбатан.
Сув омборини қурганлар, уни “техник жиҳатдан мукаммал” деб қабул қилиб олганлар сўроққа тортилиши, агар қурилиш жараёнида суиистеъмолчилик ёки бепарволикларга йўл қўйилгани аниқланса, унда барча айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши керак. Буни мен ўзимча ақллилик қилиб талаб қилаётганим йўқ, бу шунчаки Ўзбекистонда амалда бўлиб турган қонунларнинг талаби холос.
Жиноят иши ҳақида хабар қачон чиқаркин, қани кутайликчи...
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар