18:23 / 02.05.2020
4 562

Вазир ўринбосари: Сардобадаги авария сув тўлқинининг лойиҳавий режадан ортиқ бўлиши оқибатида келиб чиққан

Вазир ўринбосари: Сардобадаги авария сув тўлқинининг лойиҳавий режадан ортиқ бўлиши оқибатида келиб чиққан
Кадр: Telegram
Сардоба сув омборида 1 май куни тонг соат 5:55 да юз берган авария ҳолати — техноген ҳодиса. Бу ҳақда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов «Xabar.uz» нашрига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди.

Аҳмаджоновнинг таъкидлашича, вазирлик ҳузурида «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси мавжуд, бу ташкилот Ўзбекистонда мавжуд барча йирик сув иншоотларининг техник ҳолатини текшириб туриш вазифасини бажаради.

«Агар сув омборларида бирор камчилик аниқланса, тегишли ташкилотларга маълум қилинади. Инспекция қошида диагностика маркази бор, у йирик сув иншоотларини ҳар беш йилда текшириб, хавфсизлик декларацияси қабул қилади», — деди у.

Аввалроқ Сардоба сув омборидаги аварияга, мутахассислар фикрича, кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлганини маълум қилинган эди (айнан қайси мутахассислар шундай хулосага келгани айтилмаган). Сув хўжалиги вазири ўринбосари ҳам бу фикрни маъқуллади.

«Сардобадаги ҳодиса, мутахассислар айтганидек, кучли ёмғир ва шамол натижасида вужудга келган тўлқин лойиҳавий режадан ортиқ бўлиши натижасида келиб чиққан. Бу техноген ҳодиса дейилади», — деди Воҳиджон Аҳмаджонов.

Сирдарё вилоятида 1 май куни тонгда Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юз берган; 2 май тонги ҳолатига кўра 70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган, камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир ўринбосари: Сардобадаги авария сув тўлқинининг лойиҳавий режадан ортиқ бўлиши оқибатида келиб чиққан