date
views 5 386

Юлдуз Усмонова уйи олдида Сардобадаги тошқиндан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами тўпламоқда

Юлдуз Усмонова уйи олдида Сардобадаги тошқиндан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами тўпламоқда
Кадр: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova
Юлдуз Усмонованинг Instagram саҳифасида инсонпарварлик ёрдамини тўплаш жараёни жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хонадони олдида 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган авариядан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами тўпланмоқда.

Тошкент шаҳрининг турли бурчакларидан келган одамлар пул, рўзғор буюмлари ва кийим-кечаклар ташлаб кетмоқда. Жонли эфирдаги кадрлардан Юлдуз Усмонова хонадонининг ташқари ҳовлиси кийим-кечак ва турли буюмларга тўлиб кетганини кўриш мумкин.

Кадр: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova
Хонанданинг ўзи пул маблағларини санаб олиб, хайрли ишга қўл урганларнинг ҳар бирининг исмини ёзиб олмоқда.
Хонанданинг мухлислари унинг қилаётган ишини олқишлаган. Инсонпарварлик ёрдамини юборишга қарор қилганларнинг аксарияти хонанданинг жонли эфирини кўрганидан сўнг унинг хонадонига ошиққанини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юлдуз Усмонова уйи олдида Сардобадаги тошқиндан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами тўпламоқда