23:43 / 02.05.2020
3 547

Сардобада хавфли ҳудудларда қолиб кетган 300дан ортиқ киши ҳарбий вертолётлар орқали қутқарилди

Сардобада хавфли ҳудудларда қолиб кетган 300дан ортиқ киши ҳарбий вертолётлар орқали қутқарилди
Кўп мақсадли H125M Fennec енгил вертолёти Сардоба сув омбори яқинидаги аҳолини қутқармоқда, 1 май.
Фото: @Tashkent_SkyNews

Сирдарё вилоятида сув тошқини туфайли хавфли ҳудудда қолиб кетган аҳолини қутқариш ишларида ҳарбий вертолётлардан ҳам фойдаланилмоқда. «Новости Ташкентского Небо» каналида сув босган ҳудуддаги аҳоли вакиллари вертолёт орқали олиб кетилаётгани тасвирлари эълон қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий экипажлари Сардоба сув омбори тўғони ёрилиб кетган ҳудудга биринчилардан бўлиб етиб борган.

Фото: @Tashkent_SkyNews

Фото: @Tashkent_SkyNews
«H215M Super Puma ва H125M Fennec вертолётлари учувчиларининг профессионализми шарофати билан ФВВ ходимлари уйлар томи ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда қолиб кетган 300дан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Ҳарбий экипаж дарахтлар ва электр симлари борлигига қарамасдан тунги вақтда ҳам паст баландликларда парвозларни амалга оширишди», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобада хавфли ҳудудларда қолиб кетган 300дан ортиқ киши ҳарбий вертолётлар орқали қутқарилди