10:02 / 03.05.2020
3 714

Деҳқонободда бир кунда 37 бош қўй ва ҳўкиз сўйилиб, «Саховат ва кўмак» хайрия карвони сифатида қишлоқларга юборилди

Деҳқонободда бир кунда 37 бош қўй ва ҳўкиз сўйилиб, «Саховат ва кўмак» хайрия карвони сифатида қишлоқларга юборилди
Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бир кунда 37 бош қўй ва бир бош ҳўкиз сўйилиб, «Саховат ва кўмак» карвони сифатида қишлоқларга йўл олди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, бугун, 2 май куни туман ҳокими Зоир Алиқулов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» автокарвони ташкил этилиб, 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари дезинфекция қилинган ҳолда 214 та эҳтиёжманд оилага етказилган.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
«Президентимиз ташаббуси билан бошланган хайрия тадбирини давом эттириб, бир ҳафта давомида 537 та эҳтиёжманд оилага 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердик. Бу борада бизга беминнат кўмак бераётган тадбиркорларга тумандошларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз», — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров бошчилигидаги ИИБ ходимлари ҳам ўз ҳисобидан 50 та хонадоннинг ҳар бирига 450 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари улашган.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Қўшимча қилинишича, туманда эҳтиёжманд оилаларнинг 837 нафар вакили бандлиги таъминланган. Шундан 775 нафари мавсумий ишга жалб қилинган бўлса, 52 нафари жамоатчилик ишлари билан банд этилган.
Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларга 147 гектар ер ҳам ажратилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун имконият яратиб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деҳқонободда бир кунда 37 бош қўй ва ҳўкиз сўйилиб, «Саховат ва кўмак» хайрия карвони сифатида қишлоқларга юборилди