16:33 / 03.05.2020
6 079

Жиззахда опа-сингилни фоҳишаликка мажбурлаб келган аёл қўлга олинди

Жиззахда опа-сингилни фоҳишаликка мажбурлаб келган аёл қўлга олинди
Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида фоҳишахона фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Шароф Рашидов тумани «Зиёкор» маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган М.Т. ва шу туманнинг «Саройлик» маҳалласида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган М.А. «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган, турмушидан ажрашган Н.Т. билан яқин алоқа қилаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, фоҳишахонада Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида рўйхатда турган, турмушдан ажрашган, 25 ёшли Н.Х. ҳамда Фарғона вилоятининг Данғара туманида рўйхатда турган, турмушга чиқмаган 17 ва 18 ёшли опа-сингил М.А. ва Ў.А. ҳам бўлган.

Опа-сингилнинг билдиришича, Шароф Рашидов тумани «Тоқчилик» маҳалласида яшовчи, турмушдан ажрашган, 1982 йилда туғилган уй бекаси Д.Р. уларни қўрқитиш йўли билан фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

Қўшмачи аёлларни мунтазам уриб, ҳақоратлаган, агарда фоҳишалик қилишдан бош тортса, оила аъзолари ва маҳалладошларига қилмишлари тўғрисида маълумот беришини айтиб, босим ўтказиб келган. Д.Р. аёлларнинг хизматини 100 минг сўмга баҳолаган. Шунингдек, у «мижоз» топиш ҳамда аёлларни «буюртма» асосида етказиш билан шуғулланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда опа-сингилни фоҳишаликка мажбурлаб келган аёл қўлга олинди