19:08 / 04.05.2020
2 110

Божхоначилар йирик миқдордаги дори-дармон ва телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Божхоначилар йирик миқдордаги дори-дармон ва телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида сифати кафолатланмаган дори-дармонларни мамлакатимизга ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ қинғирлик фош этилди.

Фуқаро Т.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина вилоятнинг Марҳамат туманидаги чегара ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб текширилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида фуқаро Э.Б. га тегишли бўлган, қўшни давлатдан юртимизга ноқонуний равишда олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 194 400 000 сўмлик 1440 қути “Дюфастон 10 мг” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бўзилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманинг қўшни рееспублика билан чегара худуди айланма йўлларида фуқаро Ж.Х бошқарувидаги “Лабо” русумли, автомашина тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 67 млн 200 минг сўмлик 3 турдаги 56 дона телевизорлар ноқонуний олиб кирилганда тўхтатилиб қолинди.

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар йирик миқдордаги дори-дармон ва телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди