date
views 2 880

МИБ ҳаракати билан 3 йил олдин ажрашган оила тикланди

МИБ ҳаракати билан 3 йил олдин ажрашган оила тикланди
Ажралишлар ҳақида гап кетганда биринчи навбатда тирик етим бўлиб қолаётган болалар кўз ўнгимизда намоён бўлади. Уни ота меҳридан мосуво бўлиб ўсишига, қалби ўксик бўлишига ким сабабчи, ким айбдор?!. МИБ Шофиркон туман бўлими ходимлари хайрли ишларга сабабчи бўлишди.

Бугуннинг долзарб муаммосига айланган ёш оилаларни ажралиб кетиш ҳолатларини камайтириш мақсадида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари ўз самарасини бераяпти.

3 йил давомида қарздор Б.Ашуров ундирувчи Н.Мамурова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент қарзини тўламай келаётган эди.

Қонун талабига кўра қарздор отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қарздордан ундирувчи фойдасига 17 млн. 688 минг сўмлик алимент тўловлари тўлиқ ундирилди.

Бундан ташқари, қарздор отага оила муқаддаслиги, фарзандлар бахти, камоли учун ота масъулиятли шахс эканлиги, аёлнинг оила мустаҳкамлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида тушунтирилди.
Биргаликда яшаш учун келишиб олган эр-хотин яраштирилди. Жиноят иши ярашув тартибида судга юборилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ҳаракати билан 3 йил олдин ажрашган оила тикланди