
Фото: Президент матбуот хизмати
Сардобадаги фалокат бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
«Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим.
Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган.
Халқимизни ишонтириб айтаман — тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради», — деди Президент.
Сардоба ФалокатиШавкат МирзиёевҚонун ОлдидаВидеоселектор ЙиғилишиТопшириқларХалқимизни Ишонтириш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар