22:55 / 05.05.2020
2 903

ФВВ Сирдарёда инфратузилмага етган зарар ҳақида маълумот берди

ФВВ Сирдарёда инфратузилмага етган зарар ҳақида маълумот берди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
«Сардоба» сув омборининг ёрилиши натижасида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа давлат хизматларининг 2 мингга яқин махсус техникаси ишламоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудда Ёнғин ўчириш машиналари ва мотопомпа ёрдамида тошқин суви уйлардан, инфратузилма объектларидан чиқарилиб, суғориш ва дренаж тизимлари тозаланмоқда.

«Бунга қўшимча равишда электр тармоқлари, газ, сув қувурлари ва бошқа турдаги коммунал тармоқларини тиклаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда тошқиндан зарарланган 58 та базавий мобил станцияларидан 48 таси таъмирланди. Шу билан бирга, ишдан чиққан бошқа инфратузилма объектларига етказилган зарар миқдорини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар етган инфратузилма объектларига 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид, 13 та республика аҳамиятидаги кўприк, 52 км узунликдаги йўл, 1 та деҳқон бозорини киритиш мумкин. Шунингдек, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига қисман зарар етган», -дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятининг сув тошқини бўлган ҳудудларига жойлардан инсонпарварлик ёрдамлари келиши давом этмоқда. Бугунга қадар Сирдарё вилоятига 180 тонна ун, 48 тонна макарон маҳсулотлари, 63 тонна ўсимлик мойи, 47 тонна гуруч, 37 тонна гўшт, 58 тонна шакар, 228 тонна картошка, 176 тонна пиёз ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ФВВ Сирдарёда инфратузилмага етган зарар ҳақида маълумот берди