date
views 2 541

БМТ бошқа давлатларни Ўзбекистондан ўрнак олишга чақирмоқда

БМТ бошқа давлатларни Ўзбекистондан ўрнак олишга чақирмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти юртимиздаги фуқаролик тўғрисидаги янги қонун — Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 13 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунини олқишлади ва бошқа давлатларни ҳам Ўзбекистондан ўрнак олишга чақирди.

Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссарлиги идорасининг расмий вакили Шабия Манту “Euronews” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжатда “яшаш гувоҳномаси”, “чет давлат фуқароси”, “Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшовчи фуқароси”, “фуқаролиги бўлмаган шахс” ва бошқа тушунчалар белгилаб қўйилди.

Натижада 1995 йилгача мамлакатга келган ва фуқаролиги бўлмаган республикамизнинг 50 мингга яқин фуқароси автоматик равишда Ўзбекистон фуқаролари деб тан олинди.
Ўзбекистоннинг қадамини “жуда кутилган” деб ҳисоблаётган Шабия Манту энди бошқа мамлакатлар ҳам бу намунага тақлид қилишига умид қилмоқда.

Муаммо осонликча ҳал қилинади, аммо бунинг учун сиёсий ирода керак”, дейди Манту.
Очиқ маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 12 миллион нафарга яқин одам бирон бир мамлакат фуқароси деб тан олинмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » БМТ бошқа давлатларни Ўзбекистондан ўрнак олишга чақирмоқда