date
views 1 599

Сирдарёда МИБ ташаббуси билан 290 та оиланинг 50,6 млн сўмлик қарздорлиги ҳомийлик асосида қопланди

Сирдарёда МИБ ташаббуси билан 290 та оиланинг 50,6 млн сўмлик қарздорлиги ҳомийлик асосида қопланди
Муборак Рамазон ойида мамлакатимизда саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, турли идоралар ва ташкилотлар томонидан ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш бўйича хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Сирдарё вилоятида Мажбурий ижро бюроси туман(шаҳар) бўлимларининг ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли тадбирларда, ижро ҳужжатларига асосан 131 нафар қарздорларнинг 21,7 млн.сўм, электр, табиий газ ҳамда маиший чиқинди хизматларидан бўлган қарздорликлари бўйича жами 159 нафар оиланинг 28,9 млн.сўм қарздорликлари саховатпеша инсонлар ва сахий тадбиркорлар томонидан бартараф этилди.

Шунингдек, кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!

Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда МИБ ташаббуси билан 290 та оиланинг 50,6 млн сўмлик қарздорлиги ҳомийлик асосида қопланди