12:08 / 07.05.2020
3 418

Қарши шаҳрида нохуш ЙТҲ содир бўлди

Қарши шаҳрида нохуш ЙТҲ содир бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Кеча, 6 май куни соат 18:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, А.Темур кўчасида жойлашган «GANGA» савдо дўкони рўпарасида, ҳайдовчи 1994 й.т. Б.Н. «Кобальт» русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1997 й.т. Я.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада пиёда 23 ёшли Я.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарши шаҳрида нохуш ЙТҲ содир бўлди

Жамият янгиликлари