Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
6 май куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кейинчалик Қозоғистон ҳудудини сув босиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Бу ҳақда Сирдарё ҳокимиятининг матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Қозоғистон бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев кутиб олган.
Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.
Шунингдек, Қозоғистондаги Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Сирдарё вилояти ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, кўмак масалалари ҳамда аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборидаги сув тошқини оқибатида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал тумани ҳудудида техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Сўнгги маълумотларга кўра, тошқин натижасида вилоят ҳудудида 30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Мазкур фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун Қозоғистон расмийлари Ўзбекистонга ташриф буюрди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади
Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда