08:08 / 08.05.2020
3 383

Президент топшириғи билан Сардобада тезкор штаб ташкил этилди

Президент топшириғи билан Сардобада тезкор штаб ташкил этилди
Фото: Президент Халқ қабулхонаси ахборот хизмати
Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрган Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳаллада вазиятни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сардоба шаҳарчасида тезкор штаб ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Президент Халқ қабулхонаси ахборот хизмати маълум қилди.

Штаб қошида йўналишлар бўйича 12 та ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркибига Президент Халқ қабулхоналари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хизматлари марказлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, «Ермулккадастр» давлат корхонаси ходимлари киритилган.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси ахборот хизмати
Тезкор штаб томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича зурур чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимлари офатдан зарар кўрган хонадонларга бориб, ҳар бир оиланинг турар-жойлари, қўшимча бинолари (ошхона, омборхона, молхона, ҳаммом, тандирхона, гараж ва бошқалар), маиший буюмлари, транспорт воситалари, қорамоллари, отлари, қўй-эчкилари, паррандалари, боғлари, иссиқхоналарига етказилган зарарлар ҳамда йўқолган ҳужжатлар аниқланмоқда.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси ахборот хизмати
2020 йилнинг 7 май куни ишчи гуруҳлари томонидан Сардоба туманининг «Қўрғонтепа», Оқолтин туманининг «Аҳиллик» ва «Саховат» маҳаллаларидаги 1300 дан ортиқ хонадонлар ўрганилган. Биринчи кунидаёқ 1000 га яқин кундалик рўзғор учун зарур бўлган идиш-товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, гигиеник воситалар ҳамда иссиқ кийим-кечаклар билан таъминланган.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси ахборот хизмати
«Шу билан бир қаторда ҳудудларда тозалаш, таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунда жойларда чиқиндиларни олиб чиқиш, йўлларни таъмирлаш, сув, электроэнергия ва газ таъминотини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Жами бу ишларга 20 мингдан зиёд ишчилар ҳамда 3,5 мингга яқин махсус техника жалб этилган» — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент топшириғи билан Сардобада тезкор штаб ташкил этилди