17:40 / 08.05.2020
3 469

Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди

Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди
3 май куни соат 16:30 да Қумқўрғон тумани, "Арслонбойли" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда 73 ёшли фуқаро Б.Ш. “Captiva” келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаро А.Ж.нинг бошқарувидаги трактор йўлига чиқиб кетиб автоҳалокат содир этган. у ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Оқибатда трактор ичида бўлган 7-синф ўқувчиси 13 ёшли Ш.Ж. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ш.Ж. 7 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди