
АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) қошидаги Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бошқармаси орқали, Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида зарар кўрган оилаларга ёрдам бериш учун 100 000 доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
“Сирдарё вилояти аҳолисига чин дилдан ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш учун тезда сафарбар этилди”, - деди АҚШ элчиси Даниел Розенблюм. “АҚШ ҳукумати бу офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади”.
АҚШ ҳукумати бу маблағдан фойдаланиб сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш орқали Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар