date
views 3 614

Сўнгги соатларда яна 13 кишида коронавирус аниқланди

Сўнгги соатларда яна 13 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 13 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 9 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2349 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.
8 май куни 27та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 119 бемор тузалди - бу кунлик тузалишлар сони бўйича энг юқори натижа бўлди.

Шу вақтгача беморларнинг 1803 нафари тузалган, 10 киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўнгги соатларда яна 13 кишида коронавирус аниқланди