07:32 / 10.05.2020
6 493

Хрушчев ва... Сардоба сув омбори...

Хрушчев ва... Сардоба сув омбори...
Никита Хрушчев айтади:
"Ўртоқ Сталин менга телефон қилиб деди:

- Тезда хонамга етиб кел! Муҳим иш бор.
Тезда етиб бордим. Бошқа вазирлар ҳам бор экан хонада. Ўртоқ Сталин деди:

- Ўртоқ Хрушчев! Автомобил ғилдираги ишлаб чиқарадиган заводимиз бор. Бу завод бизга Американинг "Форд" ширкатининг совғасидир. У завод бир неча йиллар яхши ишлади. Мана олти ойдан бери завод ишлаб чиқараётган ғилжираклар бир неча километр юриб тешилаяпти. Ҳеч ким бунинг сабабини билмаяпти. Сиздан тезлик билан заводга бориб текшириб бунинг сабабини аниқлашингизни сўрайман.

Мен заводга бориб текширишни бошладим. Биринчи кўзим тушган нарса кираверишда деворда осиғлиқ турган меҳнат қаҳрамонларининг сурати бўлди. Бу ерда бир ой мобайнида ким яхши хизмат кўрсатса ўшанинг сурати осиб қўйилади.

Текширувни идорадан, энг майда деталлардан бошладим. Аммо идорадаги бирор кимса сабабни топа олмади.

Токи муаммони ҳал қилгунимча заводда тунашга қарор қилдим. Тонг отгач ишлаб чиқаришнинг биринчи линиясига бориб нолдан бошлаб охиригача кузатдим. Ҳаммаси жойида. Ҳеч бир муаммо кўрмадим. Умидсизланиб барча муҳандисларни, ишчиларни, бошқарувчиларни жамладим. Улар билан маслаҳат қилдим. Америкалик муҳандислар билан боғландим. Ҳеч бир фойда бўлмади. Ғилдирак ишлаб чиқариладиган хом ашёнинг таркибини таҳлил қилдим. Ҳаммаси жойида. Орада олти ой ўтди. Ҳеч бир фойда йўқ.

Умидим узилди. Бир куни юриб бораётиб кўзим ҳалиги меҳнат қаҳрамонларининг сурати осилган лавҳага тушди. Эътиборимни бошда турган битта муҳандиснинг сурати тортди. Ҳамма суратлар алмашар, у олти ойдан бери яъни, текширувни бошлаганимдан бери лавҳадан тушмас эди. Уйқум келмасдан ўша муҳандисни чақиртирдим. Ундан сўрадим:

- Ўртоқ! Менга тушунтириб берингчи, қандай қилиб кетма-кет олти ойдан бери суратингиз ҳурмат тахтасидан тушмаяпти? Бунга сабаб нима?
У деди:
- Мен заводга, давлатга катта маблағ тежаб бердим.
- Қандай қилиб?
- Оддий. Ғилдираклар ичидаги металл симларни камайтирдирдим. Бир кунда бир неча тонна металл тежаб қолинди.

Бу гапни эшитиб кўзим чақнаб кетди. Муаммонинг ечимини топган эдим. Дарҳол ўртоқ Сталин билан боғланиб воқеани айтиб бердим. Ўртоқ Сталин бироз жим туриб деди:
- У аҳмоқни қаерга кўмдинг?
- Мен уни кўммадим. Уни Сибирга сургун қиламан. Уни ўлдирсак одамлар бизни "меҳнат қаҳрамонини ўлдиришаяпти" дейишади.

Бизга азият беришинг, бизни вайрон қилишинг учун аҳмоқ бўлишингни ўзи етарлидир. Ўғри ёки бузғунчи бўлишинг шарт эмас.
Биз баъзи муҳим ва асосий ўринларга аҳмоқларни қўймоқдамиз. Уларнинг ҳурматини ўрнига қўймоқдамиз. Натижада ватан вайрон бўлмоқда.

Сардоба воқеасига боғлиқлик жойи йўқ!

Abdulqodir_Polvonov телеграм каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хрушчев ва... Сардоба сув омбори...

Жамият янгиликлари