08:00 / 11.05.2020
2 533

Халқаро йўналишларда юк ташувчи наманганлик 5 нафар ҳайдовчида коронавирус аниқланди

Халқаро йўналишларда юк ташувчи наманганлик 5 нафар ҳайдовчида коронавирус аниқланди
Фото: Google Images
Халқаро йўналишларда юк ташиш билан шуғулланиб келган наманганлик 5 нафар ҳайдовчи коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган. Улар ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».

2020 йилнинг 15 апрелидан 10 май кунига қадар Ўзбекистонга халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи жами 556 нафар Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро кириб келган. Уларнинг 244 нафари ёпиқ карантинга жойлаштирилиб, барчасидан таҳлиллар олинган.

222 нафар ҳайдовчи бошқа вилоят ҳудудида ҳаракатланиб, 90 нафари эса МДҲ давлатларига чиқиб кетганлиги маълум бўлган. 10 май ҳолати бўйича вилоят ҳудудига келган 45 нафар чет эллик юк ташувчи вақтинчалик карантинга олинган бўлиб, таҳлиллар натижасига кўра вилоят ҳудудидан чиқариб юборилади.

«Синовли кунларда жиддий ташвиш туғдираётган хавфлардан бири — узоқ ва яқин хорижга қатновчи юк машиналари ҳайдовчиларининг карантин қоидаларига амал қилмаслиги билан боғлиқ. Белгиланган тартибларга кўра, бу тоифа инсонлар вилоятга кириб келишлари чоғида қатъий равишда коронавирус инфекциясига тиббий текширувга жалб этилади. Бунинг учун тегишли мутахассислардан иборат тизим хизмати йўлга қўйилган. Аммо шундай муҳим ва зарур амалиётдан бўйин товлаш ва ўзини четга олиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов.

«Ўзга юртларда бўлиб Наманганга қайтяпсизми, демак, сизга санитария-эпидемиологик вазиятга таҳдид туғдирувчи сифатида гумон билан қаралиши табиий. Яъни сизнинг тўла соғлом ва коронавирусни юқтириб олмаганлигингизга кафолат йўқ. Барча гумонлардан холи бўлиш учун эса оилангиз ва яқинларингиз олдига боришдан аввал, биринчи навбатда тиббий текширувлардан ўтишингиз, белгиланган тартибга мувофиқ алоҳидаланишингиз зарур», — дейилади бошқарма томонидан эълон қилинган мурожаатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқаро йўналишларда юк ташувчи наманганлик 5 нафар ҳайдовчида коронавирус аниқланди