
Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (8 нафари Наманган шаҳридан, 6 нафари Уйчи туманидан, Норин ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.
Вилоятда шу пайтга қадар 179 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 195 нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1897 нафарга етди.
Наманган ВилоятиКоронавирус ИнфекциясиТузалган БеморларРеабилитацияНаманган ШаҳриУйчи Тумани Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар