15:51 / 11.05.2020
2 670

Қурилишга ажратилган 75 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган – Бош прокурор

Қурилишга ажратилган 75 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган – Бош прокурор
Айни дамда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев республикадаги турли тизимларда кузатилган талон-тарож ҳолатлари бўйича ахборот берди.

Унга кўра, қурилишга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида 75 млрд сўм талон-тарож қилинганлиги аниқланган. Натижада 300 нафар айбдор шахс жазога тортилган.

Инвестиция дастурига киритилган 1379та қурилиш лойиҳаси қайта экспертизадан ўтказилиб, 1 трлн сўм бюджет маблағи иқтисод қилиниши таъминланди”, деди Бош прокурор.

Маълум қилинишича, бюджет муассасаларида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ажратишда ҳам талон-тарож қилиш ҳаракатлари аниқланган.
Республикадаги 1275та муассасада ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари учун ажратилган бюджет маблағининг 3 млрд сўмдан ортиғи талон-тарож қилинган. Зарарни ундириш ва айбдорларни жазолаш бўйича чоралар кўрилди.

Шунингдек, назорат тадбирлари давомида республика бўйича 300 нафардан зиёд вояга етмаганлар учун жавобгар шахсларнинг йўқлиги маълум бўлди, уларга васий ва ҳоким тайинлаш бўйича керакли чоралар кўрилди
”, дея қайд этиб ўтди Ниғматилла Йўлдошев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)