16:26 / 11.05.2020
4 183

Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди

Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди
Иллюстратив фото
Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Шаҳрихон туман бўлими томонидан фуқаро К.К.нинг мурожаатига асосан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

«Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлими бошлиғи М.А. фуқаро К.нинг махсус рухсатномасиз аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келаётгани ҳолати бўйича жарима майдончасига қўйилган «Нексия» русумли автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш ҳамда ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 1 млн сўмни фуқаро М.Ш. орқали пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди