17:24 / 11.05.2020
3 768

«Яшил ҳудуд»дан «сариқ ҳудуд»га ўтиш мумкинми?

«Яшил ҳудуд»дан «сариқ ҳудуд»га ўтиш мумкинми?
Республика комиссияси томонидан белгилаб берилган яшил тоифадаги вилоятдан сариқ тоифадаги вилоятга ўтиш мумкинми? Агар мумкин булса қандай талаблари бор?
АОКА штабига келиб тушган саволга ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Гиясов қуйидагича жавоб берди:

– Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар ўз кучида. Бироқ қуйидаги ҳолатларда ҳудудга кириш ва чиқишга рухсат этилган:
- доимий рўйхатдан ўтган ҳолда ҳудудда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган ходимлар;
- фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР ДАРАЖАСИДА тоифаларга ажратилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Яшил ҳудуд»дан «сариқ ҳудуд»га ўтиш мумкинми?