date
views 3 791

Такси ҳайдовчиларига белгиланган вақт борасида нега ЙПХ билан Республика махсус комиссиясининг маълумоти бир-бирига зид?

Такси ҳайдовчиларига белгиланган вақт борасида нега ЙПХ билан Республика махсус комиссиясининг маълумоти бир-бирига зид?
Кўчада ЙПХ ходимлари такси ҳайдовчиларига фақат белгиланган вақт ичида юриш кераклигини айтиб, карантин коидаларини бузганлик учун маъмурий жарима қўллаб, машинани жарима майдочасига қўймоқда. Лекин 71 кодли 230-71-81 рақамидаги карантин бўйича ишчи гуруҳга телефон килинса, у ердаги вакиллар махсус коммиссиянинг карорига кўра, 24 соат давомида бемалол такси фаолияти билан шуғулланса бўлишини айтмоқда.

Ҳайдовчилар бунга ишониб, кўчага чиқиб кетишяпти. Кўчада эса ЙПХ ходимлари уларни жаримага тортяпти. Айтингчи, нега ЙПХ ходимлари билан ишчи гуруҳ бир-биридан фарқли фикр билдирмоқда? Буни қандай тушуниш мумкин?

АОКА штабига келиб тушган саволга ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Гиясов қуйидагича жавоб берди:
➖ Ҳурматли фуқаро, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни қарорига мувофиқ, “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда йуналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилган. Бунда: йўналишсиз таксилар – йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозимдир.

Шунингдек, автотранспорт воситаларининг махсус руҳсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина “яшил” тоифадаги ҳудудлардагина руҳсат берилган бўлиб, “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларда эса автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақат куннинг муайян вақтида (07:00 дан - 10:00 гача, 17:00 дан - 20:00 гача) ҳаракатланиши мумкин.

Юқорида келтирилган қоидаларни бузилиши, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензиясини бекор қилинишига сабаб бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Такси ҳайдовчиларига белгиланган вақт борасида нега ЙПХ билан Республика махсус комиссиясининг маълумоти бир-бирига зид?