
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
6 май куни соат 18:30 да Навоий вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан Навбаҳор туманида яшовчи 22 ёшли С.Ў. нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида 27 ёшли Ф.Х. 2018 йилдан буён С.Ў. билан яқин муносабатда бўлиб, С.Ў. фош этилишини хоҳламаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан 3 000 000 сўм пулларни талаб қилиб, уларни олган вақтида ушланган. Тадбир давомида Ф.Х. дан 3 000 000 сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар