09:10 / 12.05.2020
2 518

«Қанотчи»нинг тажриба тариқасида очилмаган, ресторан раҳбарига нисбатан чора кўрилади

«Қанотчи»нинг тажриба тариқасида очилмаган, ресторан раҳбарига нисбатан чора кўрилади
Фото: «Қанотчи» / Facebook
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси «Қанотчи» ресторанининг карантин даврида тажриба тарзида очилгани ва мижозларга хизмат кўрсатгани ноқонуний эканини хабар қилди.

«Тошкент шаҳар Яккасарой туман Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг 2020 йил 9 майдаги билдирги хатига асосан Муқимий ва Қушбеги 1-тор кўчаси 21-уйда жойлашган Gourmet Restaurant МЧЖнинг ‘Қанотчи’ ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик билан фаолият юритгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар вакилининг 2020 йил 10 майдаги келишуви асосида текширув амалга оширилди.

Текширув давомида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёнига зид равишда коронавирус пандемияси даврида рухсат берилмаган фаолият тури билан шуғулланаётгани аниқланиб, ушбу корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ресторан раҳбари Агзамов Сардорхўжа Эркиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Яккасарой тумани Маъмурий судига киритилмоқда», – дейилади инспекция хабарида.

Аввал Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қанотчи» ресторанининг тажриба тариқасида ишга туширилгани ва тегишли маълумотлар Республика махсус комиссиясига тақдим қилингани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қанотчи»нинг тажриба тариқасида очилмаган, ресторан раҳбарига нисбатан чора кўрилади