16:52 / 12.05.2020
2 997

МИБ: Ғаллаоролда яна бир оилага қувонч қайтди

МИБ: Ғаллаоролда яна бир оилага қувонч қайтди
Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.

Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро судининг 13.02.2019 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор Б.Ботировдан ундирувчи М.Ботирова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Оила мустаҳкам бўлса, жамият осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланишини ҳамда ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлиши муқаррардир.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими ҳодимлари ва маҳалла фаоллари ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари натижасида ушбу оиланинг ярашувига эришилди. Шунингдек, оила бирлашувидаги фарзандлар қувончига гувох бўлинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ғаллаоролда яна бир оилага қувонч қайтди