date

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2040 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2040 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Хоразм ва Наманганда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари тузалгани тўғрисида хабар берди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар ва Наманган вилоятида 5 нафар, жами 30 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида жами 52 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2040 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2519 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 469 нафар бемор даволанмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2040 нафарга етди