03:23 / 13.05.2020
4 061

Коронавирус қайси касб эгалари учун энг хавфли?

Коронавирус қайси касб эгалари учун энг хавфли?
Қоровуллар, ҳайдовчилар, ошпазлар ва тиббиёт ходимлари бошқаларга қараганда кўпроқ коронавирус инфекцияси туфайли энг кўп ҳаётдан кўз юммоқда.

Худди шундай хулосага Буюк Британия миллий статистика хизмати томонидан ўтказилган тадқиқот якунида келинди. Тадқиқот учун Англия ва Уэльсда меҳнатга лаёқатли (20-64 ёш) фуқаролар ўртасидаги коронавирус туфайли 2494 та ўлим ҳолати тўғрисидаги статистика асос қилиб олинган.

Унга кўра, вафот этганларнинг учдан икки қисми эркаклар (1612 киши) бўлиб, ушбу гуруҳдаги ўлим даражаси ҳар 100 минг кишига 9,9 та, аёллар орасидаги 100 минг кишига эса 5,2 та ўлимни ташкил этган.

Тадқиқот давомида коронавирус инфекциясининг ушбу қурбонлари орасида энг ҳимоясиз ишчи тоифаси сифатида эркак соқчилар (қоровуллар) эканлигини аниқланган. Ушбу гуруҳдаги ўлим даражаси ҳар 100 минг кишига 45,7 ўлимни ташкил этган. Бу кўрсаткич такси ва бошқа енгил автомобиллар ҳайдовчилари орасида 36,4 та, ошпазлар орасида 35,9 та, автобус ҳайдовчилари орасида 26,4 тани ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус қайси касб эгалари учун энг хавфли?