16:09 / 13.05.2020
4 153

34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган тиббиёт ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган тиббиёт ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилояти ҳудудида СОVID-19 инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ва унинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

Мазкур гуруҳ томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирув ишлари давомида вилоятдаги туманлардан бирида бўлим мудири вазифасида ишлаётган фуқаро Х.Д. жорий йилнинг 20 апрель кунидан соғлигида ўзгариш бошланиб, ўзида йўтал, тана ҳароратининг 39.С гача кўтарилиши, нафас қисиши каби коронавирус инфекцияси белгиларини ҳис қилгани ҳолда уй шароитида даволана бошлаганлиги аниқланган.

У COVID-19 инфекциясини юқтирганини сезса-да карантин шароитида тегишли тартибда давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувидан ўтмасдан, 27 апрель кунига қадар ўзбошимчалик билан уй шароитида ўзини ўзи даволаш билан шуғулланиб, санитарияга оид қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузган.

Оқибатда Х.Д. у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга COVID-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган.

2020 йил 12 май куни Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 нафар шахснинг барчаси карантинга олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган тиббиёт ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жамият янгиликлари