date
views 3 805

Шавкат Мирзиёевга Тожикистон қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёевга Тожикистон қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди
Тожикистонда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тожикистон қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди. Хатлон вилояти фуқароси Ҳожи Муҳаммадисо шундай ташаббус билан чиқди.

Муҳаммадисонинг сўзларига кўра, ҳокимият тепасига келганидан кейин Мирзиёев "Тожикистон билан муносабатларни яхшилаш йўлидан борди" ва президент Имомали Раҳмон билан ҳамкорликда "икки давлат ўртасидаги муносабатларда йиллар давомида тўпланиб қолган барча муаммоларни ҳал қилди".

Шунингдек, тожикистонлик Ўзбекистон президенти коронавирусга қарши курашда қийин пайтларда четда қолмаётганини таъкидлади: у инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқда, вирусологларни юборди ва кўчма шифохоналарни яратишда ёрдам берди.

Бундан ташқари, Муҳаммадисо 2018 йил август ойида Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланганини эслади.

Шунинг учун, Тожикистон фуқаросининг сўзларига кўра, "биз ўзбек биродарларимиз олдида қарздор бўлмаслигимиз ва Шавкат Мирзиёвни мамлакатимизнинг юксак мукофоти билан тақдирлашимиз керак".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевга Тожикистон қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди