21:23 / 14.05.2020
4 540

Тошкентдаги «Улуғбек» маҳалласида касаллик кўпайди. Унга кириш-чиқиш йўллари ёпилди

Тошкентдаги «Улуғбек» маҳалласида касаллик кўпайди. Унга кириш-чиқиш йўллари ёпилди
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида коронавирус пандемияси билан касалланган ҳамда улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар сони кескин ошиб бораётганлиги сабабли мазкур маҳалла ҳудудида карантин қоидаларига амал қилиш кучайтирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маҳалла ҳудудидаги барча кириш ва чиқиш йўллари блок постлари ташкил этилган ҳолда тўлиқ ёпилган. Ушбу ҳудудда туну кун навбатчилик ташкил этилиб, қатъий назоратга олинган.

Фуқароларнинг карантин даврида уйдан чиқмаслиги, фақатгина зарур ҳолларда, яъни, бир оиладан бир кишига тиббий дори воситалари, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари хариди учун тиббий ниқоб ва шахсий гигиена ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда чиқишларига рухсат этилган.

«Улуғбек» маҳалласи ҳудудида аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари ярмаркаси ташкил этилиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги «Улуғбек» маҳалласида касаллик кўпайди. Унга кириш-чиқиш йўллари ёпилди