
Мажбурий ижро бюросининг Жондор тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2016 йил 4 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Амонов Ғайрат Ғафур ўғлидан ундирувчи С.Соибова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таьминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг хар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларнинг 1/6 қисми миқдорида ой сайин алимент ундириш ҳақида ижро иши мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ғ.Амоновга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилди.
Карантин даврида уйида қолаётган бир фарзандининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор Ғ.Амонов 2020 йилнинг январь ойидан 2028 йилнинг 30 июнь кунига қадар ҳисобланган 44 млн. 801 минг сўм алимент пулларини нақд пул шаклида бирйўла олдиндан тўлаб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар