Куни кеча Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг фикрлари ҳамюртларимиз томонидан кескин қабул қилинди ва шунинг ўзи ҳам мавжуд вазият юзасидан қатъий позициямизни маълум қилиб берди.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Захаровага Мустақил Ўзбекистон қонунларига аралашиш ҳуқуқини ким берди? Биз қонунлар, ҳужжатлар давлат тилида юритилсин, мансабдорлар ўзбек тилини ҳурмат қилишни ўзлари бошлаб берсин деганимиз учун шундай муносабатми? Республикамизда 7 тилда таълим бериладиган бўлса, еттита давлатдан мазкур лойиҳага рухсат олишимиз керакми? Ёки Россиянинг алоҳида ваколати борми?
Шу каби жавобсиз саволлар талабалик йилларимни ёдимга туширди. Раҳматли устозимиз Рауф Парфи бошчилигида 80-йиллар охирида ўзбек тили давлат тили бўлиши учун курашганларимизни эсладим. У вақтда ижтимоий тармоқ йўқ эди. Маҳаллама-маҳалла юриб хонадонлардан ўзбек тили давлат тили бўлсин деб қўл қўйдириб Тошкентга, устозга юборардим. Митингларда оилавий иштирок этиб бу саодатга эришиш учун курашганмиз. Ўша пайтлари ёзилган “Гадо“ номли шеъримнинг охирги сатрлари шундай эди:
Ҳаттоки тилини тиланиб юрган
Мен битта гадоман, гадоман холос.
Шу шеъримни яна ўқиш, яна шунга ўхшаш шеър ёзишни умуман истамайман!
Ўзбек тили тўғрисида қонун лойиҳаси шу кунларда Олий Мажлисга киритилди ва муҳокамада бўлади. Демак, депутатларимиздан ватанпарварлик, узоқни кўзлаб иш қилиш талаб қилинади.
Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат“ СДП фракцияси аъзоси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат“ СДП фракцияси аъзоси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди