03:43 / 17.05.2020
4 867

"Сардоба фожиаси" юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки маълумотлар берилди

"Сардоба фожиаси" юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки маълумотлар берилди
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожиаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан дастлабки маълумотларни берди.

Хусусан, Ҳаёт Шамсутдинов ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:​
— Бу саволга тезликда жалб этилган экспертлар гуруҳи жавоб излашяпти. Судга оид техникавий экспертиза тайинланган. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тергов ишлари уч ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Зарурат туғилганда 7 ойгача узайтирилади. 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди.

Айбдорлар аниқлангандан сўнг, тегишли тартибда уларга айб эълон қилинади ва жиноят иши судга кўриб чиқиш учун юборилади. Одил судловни фақат судлар амалга оширади. Бу қонун билан белгилаб берилган. Айбдор шахсларнинг ҳар бирига ҳуқуқий баҳо берилади.

Одамлар бирпасда ўзлари айбдорларни топиб, ижтимоий тармоқларда ҳукм ўқиб юборишади. Ҳар бир фуқаронинг айбсизлик презумпциясига кўра, ҳуқуқи кафолатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Сардоба фожиаси" юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки маълумотлар берилди