date
views 4 123

Бухоро ва Андижонда яна янги касаллар аниқлана бошлади

Бухоро ва Андижонда яна янги касаллар аниқлана бошлади
16 май куни Ўзбекистонда жами 15та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 34 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 2247 бемор соғайган, айни вақтда шифохоналарда 494 бемор даволанмоқда. Айни вақтга келиб республика бўйича даволаниш кўрсаткичи 81 фоизга етди.

Бугун энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилган - 8 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Шунингдек, Андижонда 5 кишига, Бухорода 2 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Ушбу вилоятларда сўнгги кунларда янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилмаётганди.

Эътиборли жиҳати, сўнгги вақтларда вирус авж олган Самарқандда янги ҳолатлар қайд этилмади.
Бугун тўртта ҳудудда - Бухоро (7), Андижон (1), Сурхондарё (2) ва Тошкентда (24) жами 34 киши коронавирусдан тузалиб чиқди.

Ҳозирда Бухорода 2 (бугун қайд этилган беморлар), Сурхондарёда 1, Андижонда 8 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Бугун Сурхондарёда беморлардан бири вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро ва Андижонда яна янги касаллар аниқлана бошлади