18:00 / 20.05.2020
2 134

МИБ: Масофадан туриб 256 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди

МИБ: Масофадан туриб 256 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳудудий туман бўлимлари иш юритувида мавжуд бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қарорларига асосан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ижро қилиниши давом этмоқда.

Жумладан, юртимиздаги карантин вазиятидан келиб чиқиб, Бюронинг Чилонзор туман бўлими давлат ижрочилари Ш.Ахмедбекова, З.Жахонгиров, А.Эганбердиев, Д.Йўлдошевлар томонидан карантин даврида масофадан туриб давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган 2019 йил ва 2020 йилдаги қолдиқда бўлган ижро ҳужжатларини ижроси таъминланди. Хавфсизлик камарини тақиш, пиёдалар йўлакчасидан ўтиш, қувиб ўтиш, одам ташиш, автотранспорт воситасида уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш, йўл белгилари, ҳаракатланишда тезлик қоидаларига риоя этиш, шунингдек, бир қатор қоидабузарликлар юзасидан ижро ҳужжатлари ижроси таъминланган.

Жумладан, мазкур даврда ҳайдовчи О.К.дан 10 марта йўл харакати қоидаларини бузганлик учун жами 1 млн. 365 минг сўм бўлган ижро ҳужатлари, қарздор А.Б. дан йўл харакати қоидаларини бузганлик учун 13 марта содир этган қоидабузарлиги учун жами 2 млн. 331 минг сўм, қарздор А.Р.дан 16 марта йўл қоидаларини бузганлик учун жами 2 млн. 236 минг сўм миқдоридаги жарималар тўланиши лозим бўлган шу каби ижро ҳужжатлари ижроси таъминланди.

Жорий йилнинг ўтган апрель ойи давомида Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан масофадан туриб амалга оширилган ижро харакатлари натижасида ҳайдовчилар томонидан жами 1 359 та содир этилган йўл ҳаракати қоида бузилишлари ҳолати бўйича жами 256 млн. 100 минг сўм миқдорида маъмурий жарима маблаглари давлат фойдасига ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Масофадан туриб 256 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди